Умар Кремлёв Мирзаҳалилов иштирокида реванш жанги бўлишини тасдиқлади
Спорт
−
02 Октябрь
3798Аввалроқ, ўзбекистонлик профессионал боксчи, -57 кг вазнда жанглар олиб борадиган Миразизбек Мирзахалилов россиялик Всеволод Шумковга қарши кечган IBA камари учун жанг натижасидан норозилигини билдириб, Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёвдан реванш сўрагани хабар қилинганди.
Бўлиб ўтган жангга Кремльёвнинг ўзи муносабат билдириб, реванш жанги ўтказилишини тасдиқлади.
“Ҳақиқатдан бу жанг баҳсли бўлди. Ҳеч қандай мунозарага ўрин йўқ, реванш бўлади”, деб ёзди Кремльёв Мирзаҳалиловнинг Instagram пости изоҳига.
Маълумот учун, 29 ёшли Мирзаҳалилов Шумковгача профбоксда 4 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Россиялик боксчи билан тўқнашувда Миразизбек профрингдаги дастлабки мағлубиятини қабул қилиб олди.
LiveБарчаси