Миразизбек Мирзахалилов ҳакамларнинг адолатсиз қароридан норозилик билдиди

Спорт

image

Ўзбекистонлик боксчи Миразизбек Мирзахалилов россиялик Всеволод Шумковга қарши кечган жанг натижасидан норозилигини билдирди.

AIBA бокс оқшоми жорий йилнинг 28 сентябрь куни Озарбайжоннинг Баку шаҳрида Миллий Гимнастика аренасида бўлиб ўтди.

Мирзахалилов жанг натижаларидан норозилигини билдириб, ҳакамларнинг ишидан ранжиганини айтган. У Халқаро бокс ассоциацияси президенти Умар Кремлёвдан реванш сўраган. Боксчи сўзи давомида Кремлёвни бокс борасида “адолатли раҳбар” деб билишини айтган. Умар Кремлёв ҳам боксчининг Instagram саҳифасида жанг ташкиллаштирилиши ҳақида изоҳ ёзиб қолдирган.

“Мен ажойиб жанг ўтказдим. Бутун дунёдаги мухлисларим мен ғалаба қозонганими билдирди. Бироқ ҳакамлар бир овоздан Шумковни ғолиб деб топди. Мен ўйинни нейтрал ҳудудда, бошқатдан ўтказилишин сўрайман”, деган Мирзахалилов.

Маълумот учун, Миразизбек Мирзахалилов енгил вазн ва иккинчи вазн тоифасида иштирок этади. У 2019 йилда жаҳон чемпиони бўлган. У, шунингдек, Осиё ўйинлари, Осиё чемпиони, ҳаваскорлар ўртасидаги Осиё чемпионати кумуш медали совриндори.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳридаги “Ҳумо арена”да бўлиб ўтган профессионал бокс оқшомида Миразизбек Мирзаxалилов хитойлик Рунки Жоу билан жангда ғалаба қозонганди. 8 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ ва муросасиз кечди, унинг ғолиби эса ҳакамлар қарори билан аниқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Миразизбек Мирзахалилов Всеволод Шумков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made