Улуғбек Қосимов энди росманасига Сурхондарё ҳокими бўлди
Жамият
−
13 Март 2023
9298Бугун, 13 март куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарёга ташрифи доирасида давлат раҳбари иштирокида Термиз шаҳрида халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши сессияси бўлиб ўтди.
Унда Президент вилоят депутатлари ва фаоллари билан маслаҳатлашиб, вилоят ҳокими вазифасини бажариб келаётган Улуғбек Бердиқобилович Қосимов номзодини Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига таклиф қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг декабрь ойида Президент фармони билан Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.
Орадан бир ой ўтиб, Улуғбек Қосимов Халқ депутатлари сессияларида Сурхондарёнинг 13 та туманига янги ҳокимларни тайинлаган эди.
Маълумот учун, Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангунга қадар Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келган. Шунингдек, Сурхондарё вилоятининг Музработ ва Денов туманлари ҳокими, Сурхондарё ва Фарғона вилояти прокурори лавозимларида фаолият кўрсатган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь