Ўлим водийсида Ердаги жазирама рекорди ўрнатилди
Бу қизиқ
−
18 Август 2020
19018Ўтган якшанбада АҚШнинг Калифорния штатидаги Ўлим водийси миллий боғида кузатувлар бошланганидан бери сайёрамиздаги энг юқори ҳарорат – целсий бўйича +54,4 даража қайд этилди. Бу ҳақда ВВС хабар берди.
Айнан рекорд ўрнатилган нуқта ҳам жарангдор номга эга – Аланга қозони.
Аввалги ҳарорат рекорди ҳам айнан шу ерда 2013 йилда ўрнатилган. Ўшанда целсий бўйича +54 даража ўрнатилганди.
АҚШнинг ғарбий соҳилларида жазирама яна бир ҳафта давом этиши ва ҳатто иссиқ кучайиши кутиляпти.
Шанба ва якшанба кунлари Калифорнияда фавқулодда иссиқ сабаб электр станцияда авария юз берди ва таъминотда узилиш кузатилди.
1913 йил ёзи ҳам фавқулодда иссиқ бўлган деб ҳисобланади. Ҳисоб-китобларга кўра, ўшанда Ўлим водийсида 56,6 даража иссиқ бўлган деб тахмин қилинади. Аммо олимлар юз йил аввалги об-ҳавонинг аниқлигига шубҳа билан қарайди.