Улар сохта жангчилар эмас – Конор Фьюри ва Уайлдер ҳақида

Спорт 3037
image

Енгил вазнда UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор ўзининг Twitter саҳифасида Деонтей Уайлдер ва Тайсон Фьюри трилогияси ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди ва яна бир бор Дастин Порьедан қабул қилган мағлубиятига тўхталиб ўтди.

“Ажойиб жанг! Ҳар иккиси жангчи, ҳар иккиси ғолиб. Деонтей ўзидан анча йирик ва кучли боксчига қарши рингга кўтарилди ва сал қолса ғалабани ҳам илиб кетарди. Вазнлардаги фарқ 40 фунтни ташкил этади, бироқ бу баҳс ҳалол бўлди. Жанг учун Фьюри ва Уайлдерга миннатдорчилик билдираман”, дейди Конор.

Шунингдек, “ноториус” Дастин Порье билан жангда жароҳати сабаб мағлуб бўлганига ишора қилди: 

“Уларнинг маҳорат даражаси ўзига хос ва бир-бирига жуда яқин. Жанг супер оғир вазн тоифаси учун эсда қоларли трилогия бўлди. “Лўлилар қироли” ва “бронза бомбардимончи” рақиб жароҳатидан кейин ғалабани нишонлайдиган сохта жангчилар эмас”.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 июль куни UFC 264 турнири доирасида Макгрегор ва Порье ўртасидаги баҳс ўтказилган эди. Биринчи раунд охирида Конор ноқулай тарзда оёғини синдириб олган, Дастин эса техник нокаут эвазига ғалабага эришганди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 66
Рейтинг: 2.9
t
×