Украинани мажбурлаш вақти келди – Лавров

Олам

image

Украинани Минск келишувларини бажаришга мажбурлаш вақти келди. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун, 21 январь куни Женевада Сергей Лавров билан хавфсизлик кафолатлари бўйича музокараларда айтиб ўтди.

“Биз яна бир бор, бугун ҳам, Германия Ташқи ишлар вазири билан бўлганимизда ҳам, француз ҳамкасбларимиз билан мулоқотда Киев режимининг қилмишини маъқуллашни тўхтатиш ва уни шунчаки ваъда қилинган ишни бажаришга мажбурлаш вақти келди, деган саволни кескин кўтардик ва бу БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан маъқулланди”, деган Лавров Блинкеннинг музокараларидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.

Москва Киев Минск келишувларига риоя қилмаётганини ва Донбассдаги можарони ҳал қилиш бўйича музокараларни чўзаётганини бир неча бор таъкидлагани айтилмоқда. Шунингдек, Украина Қуролли Кучлари тўқнашув чизиғида тўплангани ва НАТО давлатларининг ҳарбий техникасини Россияга тортиб олганини қайд этилмоқда.

Маълумот ўрнида, АҚШ Россиянинг Украинага  “босқини” жорий йил январь-февраль ойларининг ўрталарида бошланиши мумкинлигини маълум қилди.

Бунга жавобан Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси Оқ уйнинг Украинага босқин уюштириш вақти ҳақидаги баёнотини сохта ва ахборот босими дея атаган.

“Conflict Intelligence Team” (CIT) эса Россия “Искандар” ракеталар мажмуасини ва яна бошқа оғир техникаларни ғарбий чегаралари томон ташиётганини  маълум қилди. Унга кўра, ракеталар комплекси ва зирҳли артиллерия ортилган поездлар мамлакат Шарқий ҳарбий округидан ғарбга томон ҳаракатланган.

Шу ўринда, Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили ҳам Британия Украинага қурол юбораётганини, аллақачон олтита рейс келганини айтди.

Бундан ташқари, Канада ҳам махсус топшириқлар бўлинмасининг кичик контингентини НАТО ҳарбий альянси ва Россия ўртасидаги зиддият кучайган бир пайтда Украинага жойлаштирди. Шунингдек, Буюк Британия Қуролли Кучларининг махсус операциялар учун ташкил этилган элита ҳарбий бўлинмасининг 30 нафар жангчисини Украинага юборди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сергей Лавров

Баҳолаганлар

877

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг