Украиналиклар сафарбарликдан озод қилувчи “оқ чипта” сотиб олмоқда

Олам

image

Украиналиклар сафарбарликни кечиктириш учун 37 минг долларга “оқ чипталар” (соғлиғи сабабли ҳарбий хизматдан озод қиладиган ҳарбий чипталар) сотиб олмоқда. Бу ҳақда Украина Олий Радасининг депутати Александр Юрченко маълум қилди.

“Биз доим ҳарбий комиссар Испанияда уй сотиб олгани, пора билан қўлга тушгани ҳақида эшитамиз. Энди “оқ билет” олиш учун 37 минг доллар беришяпти”, дейди у.

Маҳаллий нашрларга кўра, сафарбарлик тўғрисидаги қонунчилик қатъийлаштирилгунга қадар сафарбарликни кечиктириш нархи 5-10 минг доллар бўлган.

Маълумот учун, 2022 йил февраль ойидан бошлаб Украинада умумий сафарбарлик эълон қилинди ва бир неча бор узайтирилди. Айни пайтда ҳукумат ҳарбий ёшдаги эркакларнинг хизматдан қочишини олдини олиш учун тўлиқ имкониятларни ишга солмоқда. Жорий йилнинг 18 май куни мамлакатда сафарбарликни кучайтириш тўғрисидаги қонун кучга кирди. Унга кўра, чақирув ёшини 25 ёшга тушириш, чақирилувчиларни электрон ҳисобга олишни жорий этиш ва “ҳарбий хизматга қисман яроқли” мақомини бекор қилиш, шунингдек, ногирон ҳарбий хизматчиларни ва асирликдан озод қилинганларни демобилизация қилиш ва уларга хизматдан бўшаш ҳуқуқини бериш, шунингдек, аввал “қисман соғлом” мақомига эга бўлган шахсларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни жорий этиш белгиланди. Бу эса яна юз минглаб украиналикларни ҳарбий хизматга чақириш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик муддатини 90 кунга узайтириш тўғрисидаги қонунларни имзолаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Олий Рада Александр Юрченко оқ чипта

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made