Украинада уруш авжида. Эрдўған эса Львовга келяпти
Олам
−
16 Август 2022
13180Жорий йилнинг 18 август куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Украинанинг Львов шаҳрига боради. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибнинг расмий вакили Стефан Дюжаррик бугун, 16 август куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Қайд этилишича, Эрдўған ташриф давомида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ва Украина Президенти Владимир Зеленский иштирокида бўлиб ўтадиган уч томонлама учрашувда иштирок этади.
Учрашув чоғида асосан озиқ-овқат экспорти бўйича келишувларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинади. Шунингдек, Запорожье атом электр станцияси атрофидаги вазият ва Еленовкадаги тергов изоляторининг ўққа тутилишига ҳам эътибор қаратилади.
19 август куни БМТ Бош котиби Одессага боради (Эрдўған ҳам бориши мумкин). 20 август куни эса Туркиянинг Истанбул шаҳридаги “Дон йўлаги” бўйича Қўшма мувофиқлаштириш марказига ташриф буюради.
Алоҳида таъкидлаш керакки, бу 24 февраль яъни Росссия босқини бошлангандан бери Туркия Президентининг илк бор Украинага бориши бўлади. У шу вақтга қадар Киевни қўллаб-қувватлашини билдирган, бироқ ҳали расман уруш бўлаётган мамлакатга бормаганди.
Шунга қарамай, унинг ҳаракатлари билан жорий йилнинг 22 июль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Эрдўған, Гутерриш, Туркия Миллий Мудофаа вазири Ҳулуси Акар, Россия Миллий Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Украина Инфратузилма вазири Александр Кубраков иштирокида “Дон йўлаги” ҳужжати имзоланди. Украинадан ғалла экспорти бўйича келишув Одесса, шунингдек, Черноморск ва Южнийдан хавфсиз йўлакларни яратишни назарда тутади. Ушбу келишув жаҳон бозорларига камида 25 миллион тонна дон етказиб бериш имконини бермоқда.
Эрдўғаннинг Украинага ташрифи бўйича ҳали расмий Анқара маълумот берганича йўқ.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 август куни Сочида Россия Президенти Владимир Путин ва Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўған юзма-юз учрашган эди. Улар тўрт соатдан кўпроқ суҳбатлашган. Ўшанда Эрдўған Путинга Зеленский билан учрашув ташкил этишда восит
LiveБарчаси