Украинада умумий сафарбарлик муддати 9-марта узайтирилди
Олам
−
08 Ноябрь 2023
4334Украина парламенти Россия босқини бошланганидан кейин эълон қилинган ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддатларини 2024 йил 14 февралгача 90 кунга узайтиришни маъқуллади. Бу ҳақда РБК-Украина хабар берди.
Олий Раданинг 348 депутатидан 329 нафари овоз беришда қатнашган бўлса, уларнинг 322 нафари сафарбарлик муддатини узайтиришни ёқлаган. Олий Рада кўриб чиққан иккала қонун лойиҳаси ҳам бир кун аввал Украина Президенти Владимир Зеленский томонидан киритилган.
Қайд этиш жоизки, 2022 йил 24 февралдан бошлаб Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик бир неча бор узайтирилган. Бугунги овоз беришни ҳисобга олсак, бу аллақачон тўққизинчи узайтиришдир.
Амалдаги қонунчиликка кўра, Украинада ҳарбий ҳолат даврида президентлик, парламент ва маҳаллий сайловлар ўтказиш тақиқланади. Жорий йилнинг 31 октябрда бўлиб ўтиши керак бўлган Олий Радага сайловлар шу асосда қолдирилган.
Маълумот учун, 2024 йилнинг март ойида Украинада президентлик сайловлари ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойи охирида Зеленский агар келаси йил “уруш пайтида” сайловлар ўтказилса, у яна Украина президентлигига номзодини қўйиш ниятида эканини айтганди. Бироқ шу ой бошида Зеленский ҳозир сайловларга тайёргарлик кўриш вақти эмаслигини таъкидлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь