Ҳозир жанг пайти, сайлов вақти эмас – Зеленский 

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакат ресурсларини сарфлаш керак бўлган бошқа кўплаб масалалар борлиги ва ҳозирда сайлов ўтказишнинг вақти эмаслигини айтди. Бу ҳақда “24 Канал” маҳаллий нашри хабар берди. 

6 ноябрь куни Владимир Зеленский келаси йили сайловлар ўтказилиши эҳтимоли ҳақидаги янги баёнотга муносабат билдирди. Унинг фикрича, барча ресурслар Украинани янада кучлироқ бўлишига қаратилиши керак.

“Ҳозир, қийинчиликларга бой уруш даврида, сайловга пул сарфлаш мутлақо масъулиятсизлик. Негадир жамиятга сайлов мавзусини сиздиришмоқда”, дейди Зеленский.

Билдирилишича, ҳозирда барча масъул тузилма ва ҳокимиятларга Президент томонидан аниқ жавоблар ишлаб чиқилмоқда. 

“Ҳозир фақат Россия Украинадан кутаётган босқинлар вақти эмас, балки давлат ва халқ тақдири ҳал қилинадиган мудофаа, жанг вақти”, дейди Зеленский.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари эса яқинда сайловлар ҳақидаги саволларга жавоб берар экан, ушбу саҳифа ҳали ёпилмаётганини айтди. 

Шунингдек, мамлакат Олий Радаси раҳбари Руслан Стефанчук 2024 йилги сайловларни ўтказиш бўйича бир қанча муаммолар борлигини айтиб ўтди. Ушбу масалалар қаторида ҳарбий хизматчилар ва қочқинларнинг сайлов ҳуқуқи, вақтинча босиб олинган ҳудудларда сайловларни қандай таъминлаш, пулни қаердан олиш, оммавий ахборот воситаларидан эркин фойдаланишни таъминлаш кабилар санаб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Зеленский 2024 йилда президентлик сайловлари ўтказилса, иккинчи муддатга номзодини қўйишини истисно қилмаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина сайлов Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made