Зеленский 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этишини айтди 

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакатда 2024 йилда сайловлар ўтказилса, иккинчи муддатга номзодини қўйишини истисно қилмади. Бу ҳақда у Португалиянинг RTP телевидениесига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“2024 йилда уруш ва сайловлар бўлса, мен ҳаётимда ҳеч қачон ўз ватанимни тарк этмайман. Чунки мен конституциянинг кафилиман ва нима бўлишидан қатъий назар уни ҳимоя қиламан”, деган Зеленский.

Шу билан бирга, Зеленский Украинада ҳарбий ҳолат даврида сайловлар ўтказилмаслигини, бироқ қонунчиликни ўзгартириш мумкинлигини тушунтирган.

“Қонунга кўра, ҳозир сайлов ўтказишга ҳаққимиз йўқ, лекин мен қонунчиликдаги бундай ўзгаришларга тайёрман”, дейди Украинанинг амалдаги Президенти. 

Мухолифларнинг Зеленский ҳокимиятни йўқотишдан қўрқаётгани ҳақидаги даъволарига изоҳ берар экан, у “жамиятда катта қўллаб-қувватлаш”дан баҳраманд бўлгани учун умуман ҳеч нарсадан қўрқмаслигини айтган.

Маълумот учун, Зеленский 2019 йилда президентликка сайланишидан олдин, агар сайловда ғалаба қозонса, иккинчи муддатга номзодини қўйиш ниятида эмаслигини айтган. Украина Конституциясига кўра, президентлик сайловлари 2024 йилнинг март ойида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина сайлов Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг