Украинада туркий “Турон” батальони тузилди
Олам
−
21 Ноябрь 2022
30384Украинада туркий халқлар вакилларидан иборат биринчи батальон ташкил этилди. Унга Қирғизистон фуқароси Алмаз Кудабек қўмондонлик қилмоқда. Бу ҳақда украина матбуот хабар бермоқда.
Янги батальон қўмондони Кудабек 24 февралдан бери Путин армиясига қарши жанг қилмоқда. Айнан унга янги “Турон” батальонига раҳбарлик қилиш ишониб топширилган.
Ижтимоий тармоқларда эса Алмаз Кудабекнинг Россия Президенти Владимир Путин ва Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга йўллаган мурожаати видеоси тарқалди. Мурожаатида у Россия Федерацияси раҳбари Украинада “махсус операция” ниқоби остида мамлакатнинг туркийзабон аҳолисига нисбатан ҳақиқий геноцид уюштираётганини айтган.
Қудабек Чеченистон раҳбаридан Украинадаги жиноятларини яшириш учун муқаддас Ислом дини ортига яширинмасликни талаб қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида Россиянинг Пермь шаҳридаги ўзбек диаспораси раҳбари ватандошларини расмий Москвага ёрдам бериш учун Украинадаги урушга даъват қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь