Россияда ўзбеклардан батальон тузишмоқчи. Ўзбекистон томони огоҳлантириш билан чиқди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Россиянинг Пермь шаҳридаги ўзбек диаспораси раҳбари ватандошларини расмий Москвага ёрдам бериш учун Украинадаги урушга жалб қилгани айтилган хабарлар тарқалди. 

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизмати изоҳ бериб, мамлакат фуқароларидан бундай даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўради.

Тарқалган хабарларга кўра, “Марказий Осиё Пермь ўлкаси ўзбеклари жамияти” ҳудудий жамоат ташкилоти бошқаруви раиси Жаҳонгир Жалолов Украинадаги урушда Россияга ёрдам бериш учун кўнгиллилар батальонини тузишни таклиф қилган.

“Мен кўнгиллилар батальонини тузиб, уни буюк Амир Темур деб номлашни таклиф қиламан. Ва Россиянинг Украинани демилитаризация қилиш ва денацификациялаштириш бўйича "махсус ҳарбий операцияси"ни қўллаб-қувватлашга чақираман”, деган у.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2772

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг