Украинада сайлов: Зеленский партияси мутлақ ғалабага яқин

Олам

image

Кеча, 21 июль куни Украинада муддатидан аввал парламент сайлови ўтказилди. Парламентга 225 депутат партиялар рўйхатидан, қолган ярми мажоритар округлардан сайланади. Бу ҳақда "Канал 24" хабар берди.

Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг партияси “Халқ хизматкорлари” (Слуга Народа) сайлов натижаларига кўра, Олий Радада 247 ўринга эга бўлиши мумкин. Марказий сайлов комиссиясининг 50 фоиз овозларни кўргандан кейинги натижалар шундан дарак беряпти.

Партия рўйхати бўйича 122 та, мажоритар округлар бўйича 125 та ўринни қўлга киритиши мумкин.

Сайловда иштирок этаётган партиялардан “Ҳаёт учун мухолиф платформаси” 43 ўрин, “Европа бирдамлиги” 27 ўрин, “Батькивщина” 25 ўрин, “Голос” 20 ўринни қўлга киритади. Қолган 49 ўринга партиясиз номзодлардан сайланади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Зеленский партияси 42,45 фоиз овоз тўплаган.Ҳозиргача жами овозларнинг 60 фоизга яқини сараланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина сайлов

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг