Украинада “референдум”лар паради бошланди
Олам
−
21 Сентябрь 2022
14116Жорий йилнинг 23–27 сентябрь Украинанинг Россия томонидан эгалланган Херсон ва Запорожье вилоятларида ҳудудларнинг РФга қўшилиши бўйича референдумлар кунлари ўтказилади.
Херсон вилояти маъмурияти раҳбари, россиялик ҳарбийлар томонидан тайинланган Владимир Сальдо минтақанинг Россия таркибига кириши бўйича референдум ўтказиш саналарини ҳам тасдиқлади. Улар 23–27 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Аксар қисми россиялик ҳарбийлар назоратида бўлган Запорожье вилоятида ҳам худди шу саналарда референдум ўтказилиши режалаштирилган.
Аввалроқ Украинанинг Донбасс минтақасида ташкил қилинган тан олинмаган Донецк ва Луганск халқ республикаларида ҳам РФга қўшилиш бўйича референдумлар ўтказилиши маълум бўлганди.
19 сентябрь куни Россия Федерацияси томонидан тан олинган тан олинмаган Донецк ва Луганск халқ республикаларининг жамоат палаталари республикаларнинг Россия таркибига қўшилиши бўйича референдумларни “зудлик билан” ўтказишга чақиришди. Уларнинг раҳбарлари референдумга тайёргарликни синхронлаштиришга келишиб олдилар.
LiveБарчаси