"Бироқ касалланиш даражаси динамикасини ҳисобга олган ҳолда, январь ойида қаттиқ карантин чоралари киритилиши керак, деб ўйлаймиз", деб ёзади Бош вазир Facebook’даги ўз саҳифасида.
Шмигаль ҳозирда маҳаллий ҳокимият билан киритилиши кўзда тутилаётган чекловлар рўйхати устида иш олиб борилаётганини айтди. Бунинг учун шаҳар ҳокимлари ва вилоят давлат маъмурияти раҳбарлари сўров ўтказишади.
• байрам концертлари, дискотекалар ва тунги клублар, бинолар, ётоқхоналар, савдо ва кўнгилочар марказлардаги оммавий тадбирлар 100 фоиз;
• музейлар, кинотеатрлар ва театрлар, умумий овқатланиш объектлари 95 фоиз;
• байрам ярмаркалари, спорт заллари ва фитнес марказлари 90 фоиз чекланади.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, жамоат транспортида (ўриндиқларда масофани сақлаган ҳолда), умумий овқатланиш объектларида (етказиб бериш ёки олиб чиқиш мустасно) ва меҳмонхоналарда (кўнгилочар ва озиқ-овқат зоналарисиз) қисман чекловлар киритилади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Украинада COVID-19 га чалинганлар сони 834 913 нафарга етди. Шундан 435 575 бемор соғайган бўлса, 14 054 нафари оламдан ўтди.