Украинада карантин чекловлари деярли олиб ташланмоқда

Олам

image

Жорий йилнинг 25 майдан бошлаб Украина Республикаси ҳудудида болалар боғчалари ва метро фаолиятига рухсат берилади. Шунингдек, ибодатхоналар ҳам маълум чекловлар асосида диндорларни қабул қилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Денис Шмигаль маълум қилди.

“25 майдан бошлаб ҳукумат болалар боғчаларига, шунингдек, эпидемиологик вазият имкон берадиган шаҳарларда метро ишларига рухсат берилади“, дейди Шмигаль.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, 22 майдан бошлаб ҳукумат ресторан ва сузиш ҳавзаси бўлмаган меҳмонхоналар фаолиятидаги чекловларни олиб ташлайди. Шу билан бирга, спорт тадбирларини ўтказишга, шаҳарлараро транспортни қайта тиклашга рухсат беради.

Маълумот учун, Украина ҳукумати жорий йилнинг 12 мартидан бошлаб мамлакатда карантин жорий қилган. Кейинчалик чекловлар 22 майга қадар узайтирилган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Украинада коронавирус билан боғлиқ 18 876 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 5 632 нафари соғайган бўлса, 548 нафари вафот этган. Мавжуд беморлар 12 696 нафарни ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Украинада

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг