Расман: Украинада коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланди

Олам

image

Украинада коронавирус билан касалланишнинг янги тўлқини бошланди. Бу ҳақда Бош вазир Денис Шмигал маълум қилди.

Шунингдек, у Украинанинг 24 вилоятидан иккитасида касалхоналар беморлар билан 50 фоиздан кўпроқ тўлганлигини таъкидлади.

"Бизда касалхоналар 50 фоиздан ортиқ тўлган иккита ҳудуд бор... Аслида, бугун бизда биринчи ёки иккинчи даражали коронавирус тарқалиши бошланди", деди ҳукумат йиғилишида Украина Вазирлар Маҳкамаси раҳбари.

Шунингдек, йиғилишда шифокорлар учун қўшимча тўловлар учун 8 миллиард гривни ажратишга қарор қилинди.

Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Максим Степановнинг таъкидлашича, сўнгги кун давомида мамлакатда янги юқтирилганлар сони рекорд даражага - 921 кишига етган. Умумий инфекцияланганлар сони 34 984 гача ўсган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Украинада

Баҳолаганлар

324

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг