Украинада нефть танкери ҳалокатга учради (видео)

Олам

Кеча, 22 ноябрь куни Украинанинг Одесса вилоятида “Делфи” танкери соҳилда саёзликка ўтириб қолди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.

Маълум бўлишича, кема лангаридан узилиб кетиб, саёзликда туриб қолган, сўнг шамол ва тўлқин сабабли оғиб, ағдарилган.

Соҳилга танкердан нефть маҳсулотлари сизиб чиқа бошлаган. Сувда нефть миқдори нормадан 50 баравар ошиб кетди. Ваҳоланки, кемада нефть ҳам, ёқилғи ҳам йўқлиги таъкидланганди.

Украина ОАВнинг маълум қилишича, танкер камида бир сутка бошқарувсиз ва электр энергиясисиз қолган.

“Кема хўжайини биз билан боғланмади, биз эса унга алоқага чиқа олмадик. Кема расман Молдавия байроғи остида ҳаракатланиши керак эди, аммо бу маълумот ҳозир текшириляпти”, деган Одесса вилояти раҳбари Максим Куций.

Танкерда украиналик уч нафар экипаж аъзоси бўлган. Узоқ вақт улар кемани тарк этишдан бош тортган. Охир-оқибат уларни куч билан эвакуация қилишга қарор қилинган. Улар шифохонага ётқизилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Одесса танкер

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг