Украинада Херсон аҳолисини эвакуация қилиш бошланди
Олам
−
26 Ноябрь 2022
12304Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларни реинтеграция қилиш вазирлиги Киев назорати остидаги Херсон аҳолисини эвакуация қилиш бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда “ТАСС” вазирликнинг Facebook’даги саҳифасидаги баёнотига таяниб хабар берди.
“Херсондан бепул эвакуация бошланди. Бугун Херсондан Хмелницкийга биринчи 100 нафар аҳоли поездда жўнатилди”, — дейилади хабарда.
Вазирликнинг тушунтиришича, ҳозирда шаҳар аҳолиси автобусларда Одесса, Николаев ва Кривой Рог ҳудудларига эвакуация қилиниши мумкин.
Аввалроқ, 20 ноябрь куни Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук Киев ҳукумати назорати остидаги Херсон вилояти ҳудудлари аҳолисини ихтиёрий равишда эвакуация қилиш бошланганини маълум қилган эди. Сиёсатчининг аниқлик киритишича, ҳамма хавфсиз ҳудудларга жўнаб кетиши мумкин. Давлат одамларни керакли ҳудудга етказиш, турар жой билан таъминлаш, тиббий ёрдам кўрсатишни ўз зиммасига олади.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь