Украина ўз келажаги ҳақида ўзи қарор қабул қилиши керак – Оқ уй

Олам

image

Украина ҳукумати Россия билан музокаралар олиб бориш, уларнинг келажаги ҳақида қарор қабул қилиши керак. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер брифингда маълум қилди. 

Ундан SpaceX асосчиси Илон Маскнинг Қрим Россия хавфсизлигининг калити ва уни Москвага бой бериш Гавайи ва Перл-Ҳарборни АҚШга бой бериш билан баробар бўлиши ҳақидаги сўзларига изоҳ беришни сўрашди.  

“Президент [АҚШ Жо Байден] жуда аниқ эди, биз бу масалада жуда аниқ эдик. Ва унинг фикрича, музокаралар ёки Украина бўйича қарорлар – Украина қабул қилиши керак бўлган қарорлардир. Ва Украинасиз Украина ҳақида ҳеч нарса [айтиб бўлмайди]. Иттифоқчиларимиз ва ҳамкорларимиз бу масалада жуда аниқ гапирдилар. Мен бу масалани шундай қолдираман, бошқа ҳеч нарса демайман [бу масала бўйича]”,  деб жавоб берди Жан-Пьер. 

Ундан яна америкалик тадбиркорнинг сўзларига изоҳ бериш сўралган. 

“Мен бошқа ҳеч нарса демайман. Мен жуда аниқ айтдим, биз қарор Украинага боғлиқ, деб ишонамиз”, дея такрорлади матбуот котиби. 

Жорий йилнинг 3 октябрь куни Маск Украинадаги тинчлик шароитлари ҳақидаги ўз қарашлари билан ўртоқлашди. Биринчи қадам сифатида у яқинда Россия томонидан куч билан эгаллаб олинган ҳудудлар (Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье)да БМТ назорати остида референдумлар ўтказишни таклиф қилди. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, Қрим расман Россия Федерацияси таркибига киради, Украина эса нейтрал мақомини эълон қилиши мумкин. Шундан сўнг, шу ҳафта Украинанинг Германиядаги элчиси лавозимини тарк этаётган Андрий Мельник инглиз тилидаги беҳаё иборани ишлатиб, унга “ортга чекинишни” маслаҳат берди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Илон Маск Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

308

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг