Украина Россиянинг қақшатқич ракета ҳужумида қанча энергия объектларини йўқотгани маълум бўлди
Олам
−
12 Октябрь 2022
10952Россиянинг жорий йилнинг 10 октябрь куни бошлаган ракета зарбалари натижасида Украина энергетика инфратузилмасининг тахминан 30 фоизи зарар кўрди. Бу ҳақда Украина Энергетика вазири Герман Галушенко CNN телеканалига берган интервюсида маълум қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, Россия уруш бошланганидан бери биринчи марта қатъиян Украинанинг энергетика инфратузилмасини нишонга олиши.
Ҳужум ортидан Украина Европа Иттифоқи ва бошқа Европа давлатларига электр энергияси етказиб беришни тўхтатди.
Эслатиб ўтамиз, Россия 10 октябрь куни Киев, Днепр ва Украинанинг бошқа бир қатор шаҳарларини кучли ракета зарбаларига дучор қилди. Украина бутун мамлакат бўйлаб ҳаво огоҳлантиришини эълон қилди. Киевда, шунингдек, Украинанинг бошқа ҳудудларида, жумладан Днепр вилояти, Одесса ва Харьковда эрталаб бир қатор портлашлар содир бўлди.
Портлаш оқибатида олтита автомобиль вайрон бўлган, яна 15 таси зарар кўрган. Маҳаллий Telegram каналлари хабарига кўра, портлашлар Украина хавфсизлик хизмати маъмурияти биноси ҳудудида, шунингдек, Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Володимирська кўчасидаги кабинетларидан бирида содир бўлган. Киев метросида қизил чизиқда поездлар ҳаракати тўхтатилди, барча ерости станциялари бошпана сифатида ишлайди.
Ҳужум ортидан АҚШ Жо Байден Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етказиб берилишига ваъда берди.
Германия 11 октябрь куни Украинага аввал ваъда қилинган тўртта замонавий ўрта масофага мўлжалланган IRIS-T SLM Infra Red Imaging System Tail ҳаво мудофаа тизимидан биринчисини етказиб берди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь