Украина кучлари Рильскка ҳам ҳужум қилди
Олам
−
17:50
6315Бугун, 21 декабрь куни Украина Қуролли кучлари Россиянинг Курск вилояти Рильск шаҳрига берган йирик зарбаси оқибатида беш киши ҳалок бўлди, 12 киши яраланди. Бу ҳақда Курск вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Александр Хинштейн ўзининг Telegram-каналида хабар берди.
“12 киши жароҳатланган, бирининг ўпкаси ўртача даражада шикастланган, беш киши вафот этган, улар орасида болалар йўқ”, деб ёзган у.
Шунингдек, Хинштейн Украина Қуролли кучлари ракеталари Рильскдаги ўифохонага урилгани ҳақидаги хабарларни рад этган.
Рильск Курчатовдаги атом электр станциясидан 30 километр узоқликда жойлашган. Шаҳар Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилган. Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Американинг HIMARS MLRS’дан отилган бир нечта ракеталарни уриб туширган.
Ҳужум пайтида маданият уйи, спорт-соғломлаштириш мажмуаси, педагогика коллежи, мактаб, ўт ўчириш бўлими, бошқа ижтимоий объектлар, офис бинолари, меҳмонхона мажмуаси, шунингдек, хусусий ва кўп қаватли биноларга шикаст етган.
Тергов қўмитаси “террорчилик ҳужуми” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 21 декабрь куни эрталаб Украина учувчисиз самолётлари Татаристон пойтахти Қозон шаҳрига ҳам ҳужум қилганди.