Украина коронавирусга қарши дори устида иш бошлади – Зеленский

Олам

image
Зеленский вакцина учун миллион доллар ваъда қилди north_east

Зеленский вакцина учун миллион доллар ваъда қилди

Украинада коронавирусга қарши курашда ёрдам берадиган дори-дармонларнинг клиник синовлари бошланади. Бу ҳақда бугун, 22 апрель куни Украина Республикаси Президенти Владимир Зеленский маълум қилди.

Таъкидланишича, украиналик олимлар ушбу дори воситасига юқори баҳо бермоқда. Уларнинг фикрича, дори инсон танасида коронавирус инфекцияси туфайли келиб чиқадиган ўлим хавфини сезиларли даражада камайтириши ёки бутунлай зарарсизлантириши мумкин.

Зеленскийнинг ўзи аллақачон "Украина олимларига ишонишини" таъкидлаган. Шунингдек, Президент клиник тадқиқотлар ушбу дори самарадорлигини расман тасдиқлашига умид билдирган.

Украина Президенти девони батафсилроқ маълумот кейинроқ тақдим этилишини таъкидламоқда. Хусусан, препаратни ишлаб чиқишда айнан кимлар иштирок этгани ҳам маълум эмас.

Сўнгги маълумотларга кўра, Украинада коронавирус билан боғлиқ 6 592 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 424 нафари соғайган, 174 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 5 994 кишини ташкил қилмоқда.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский Коронавирус Украинада Коронавирусга қарши дори

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг