Украина “буюк хўжайинлар”нинг дастурхонидаги таом бўлишини истамайман – Зеленский

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакати нисбатан кучли давлатлар таъсирига тушмай, тенг ҳуқуқли, мустақил бўлишини исташини айтди. Бу ҳақда у “Савик Шустернинг сўз эркинлиги” теледастурида айтиб ўтди.

Президент “Time” журналида ўзига бағишланган мақола атрофидаги баҳслар ортидан шундай фикр билдирди. Мақолада Зеленский АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасида қолгани айтилади.

“Биласизларми, стол атрофида катта хўжайинлар, империя вакиллари ўтирганида биз (Украина) уларга бериладиган таом бўлишимизни истамайман. Мен бу дастурхон атрофида ўтиришимизни ва тенг ҳуқуқли, кучли мамлакат бўлишимизни истайман”, деди Зеленский.

Аввалроқ, машҳур америка нашри “Time” илк бор Украина Президенти Владимир Зеленский суратини журнал муқовасига жойлаштиргани ҳақида хабар берган эдик. Зеленский Трамп ва Путин ўртасидаги одам сифатида талқин қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг