“Ўртадаги инсон”: Зеленский илк бор “Time” муқовасини безади

Олам

image

Американинг ҳафталик “Time” журнали муқовасида Украина Президенти Владимир Зеленский суратини чоп этди. Украина Президенти журналнинг халқаро версиясининг янги сони муқовасидан жой олди.

Зеленскийнинг сурати остига қуйидаги изоҳ ёзилган:

“Ўртадаги инсон. Украина Президенти қандай қилиб Путин ва Трамп орасида бўлиш ҳақида.”

Зеленский бағишланган мақола “Украина Президенти дунёнинг энг катта сиёсий драмасида ўз ролини қандай уддаламоқда” деб номланган. Унда Зеленский "Мен импичментдан қўрқмайман" деб, фикр билдирган.

Мақолада Зеленскийдан интервью олган журналист уни охирги марта 8 ой олдин кўрганини, бу вақт ичида Украина президенти анча ўзгариб, “толиққан” ҳолда бўлгани, “қартайиб” кетганинини таъкидлаб ўтган. 

Мақолада америкалик демократлар Зеленскийни АҚШ Президенти Дональд Трампнинг ўз ваколатларини суиистеъмол қилиши қурбони деб ҳисоблашса, республикачилар эса аксинча унинг айбсизлигининг бош гувоҳи деб ҳисоблашлари қайд қилиб ўтилган.

Таъкидлаш жоиз, Зеленский Украина Президентларидан биринчи бўлиб ушбу нуфузли журнал муқовасида жойлаштирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг