Ухандаги шифохоналарда коронавирусдан даволанаётган бирорта ҳам бемор қолмади
Олам
−
05 Июнь 2020 6995 1 дақиқа
Коронавирусдан даволанган охирги уч нафар бемор Ухандаги шифохонадан чиқарилди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш қўмитаси хабар бермоқда.
3 июнь куни, охирги уч нафар беморда COVID-19 учун топширилган тестларнинг иккитаси салбий бўлиб чиқди: ҳарорат меъёрида эди, симптомлар йўқолганди. Эртаси куни шифокорлар беморларга жавоб беришга қарор қилди.
"Шу маънода Ухандаги шифохоналарда коронавирус инфекцияси билан оғриган беморлар қолмади", дейилади хабарда.
Бундан ташқари, 1 июнга қадар ўрта хавфли зона деб тан олинган Дунсиху ҳудудида 14 кун ичида янги юқтириш ҳолатлари аниқланмади. Шунинг учун 2 июндан бошлаб эпидемиологик таҳдид даражаси ўртача даражадан пастга туширилди.
Энди Уханнинг барча шаҳар ва туманларида хавф даражаси қуйига туширилди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь