Ўқитувчини урганлар қаттиқ жазоланади – Комил Алламжонов

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 62-сонли мактабнинг информатика фани ўқитувчиси ўқувчисининг яқинлари томонидан калтаклангани ҳақида хабар берган эдик. Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов мазкур ҳолатга муносабат билдирди

Алламжонов ўқитувчининг калтакланишида иштирок этганларнинг барчаси қонуний тартибда қаттиқ жазоланишини маълум қилган. Шунингдек, у ким бўлишидан қатъи назар, ҳеч кимнинг ўқитувчини хафа қилишга ҳақи йўқлигини айтган. 

“Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 62-сонли мактабнинг информатика фани ўқитувчисини калтаклашда иштирок этган кимки бўлса, уларнинг барчаси қонунда белгиланган тартибда қаттиқ жазоланади. Бу бўйича ҳуқуқ-тартибот органларига керакли кўрсатмалар берилди. Валломати бўлса ҳам ўқитувчини хафа қилишга хеч кимнинг ҳаққи йўқ”, деб ёзади у ўзининг Telegram каналида. 

Бундан аввал Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳам ҳолат юзасидан муносабат билдириб, вазият шахсан унинг назорати остида экани ҳамда айбдорлар қилмишига яраша жазо олишини маълум қилганди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ўқитувчи ўқувчи қизнинг онаси томонидан калтакланганди. Шунингдек, яна бир ҳолатда Тошкент шаҳар Миробод туманида жойлашган 213-мактабнинг информатика фани ўқитувчиси ўқувчининг акалари томонидан калтаклангани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент калтакланган ўқитувчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг