Ўқитувчини калтаклаган аёл руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди
3-саҳифа
−
16 Февраль
11989Бир неча кун олдин Сирдарё туманидаги 1-мактабда фуқаро дарс вақтида синфхонага бостириб кириб, ўқитувчини ҳақорат қилгани ва унга қўл кўтаргани ҳақида хабар берган эдик. Муаллимани шапалоқлаган аёл руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли бандларига кўра маъмурий иш қўзғатилиб, Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судида кўриб чиқилган.
Судга вилоят руҳий касалликлар шифохонаси томонидан берилган психиатрик экспертиза хулосаси тақдим этилган. Ушбу экспертиза хулосасига кўра, фуқаро Г.Х. ақлий заифлик енгил даражаси билан хасталанган ҳамда ҳуқуқбузарликни содир этган вақтда ўз ҳаракатларига жавоб бера олмаган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, суд фуқаро Г.Х.нинг умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниши юзасидан ҳукм чиқарган ва аёл шифохонага жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ педагогга нисбатан қўпол муносабатда бўлгани учун у кечирим сўраб чиққан эди.
LiveБарчаси
Германия Озарбайжондан кечирим сўради.
01 Апрель