Ўқитувчилар учун мажбурий бир ойлик курслар бекор қилинади (видео)

Жамият

−

image

Ўзбекистонда педагоглар учун пойтахт ёки вилоят марказига бориб, бир ойлик курсда мажбурий ўқиш талаби бекор қилинади. Бу ҳақда бугун, 30 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда маълум қилди.

“Замон ўзгаряпти. Болаларнинг қизиқиши, дунёқараши, ахборот олиш хусусияти ҳам ўзгаряпти. Кеча самара берган дарс усули бугун етарли бўлмаслиги мумкин. Шу сабаб муаллимнинг мунтазам ўқиши ва ўз устида ишлаши зарур”, дейди Президент ўқитувчиларнинг малакаси ҳақида.

Педагоглар учун пойтахт ёки вилоят марказига бориб, бир ойлик курсда мажбурий ўқиш талаби бекор қилинади. Унинг ўрнига касбий ривожланиш ваучерлари жорий этилади.

Муаллим тоифа синовидаги натижасига қараб, 18 соатдан 72 соатгача таълим олиш имконига эга бўлади. Курсни ва малака ошириш жойини ўзи танлайди.

Давлат раҳбари бу ўзгариш малака оширишни расмиятчиликдан амалий эҳтиёжга айлантириши кераклигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг