Мактабларда синф раҳбарлиги учун тўловлар 1,5 бараварга оширилади. Методистларларнинг иш ҳақи миқдори олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади. Бу ҳақда Халқ таълимми вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қайд этилишича, битирувчиларининг ОТМларга ўқишга кириш кўрсаткичлари юқори бўлган умумтаълим муассасалари раҳбар ходимлари рағбатлантирилади. Шунингдек, халқаро фан олимпиадалари ғолибларнинг ўқитувчиларига тўғридан тўғри олий малака тоифаси берилади.