Ўзбекистонга икки соҳа ходимлари учун 1 млн дозадан ортиқ вакцина олиб келинмоқда
Жамият
−
06 Октябрь 2020
19086Ўзбекистонда ўқитувчи ва тиббиёт ходимларини грипп вирусига қарши эмлаш учун 1 миллион дозадан ортиқ вакцина етказиб берилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, “Дори-дармон” АЖ Россиянинг гриппга қарши вакцина ишлаб чиқарувчилари билан 1 миллион дозадан ортиқ гриппга қарши вакцинани ҳарид қилиш бўйича шартнома тузди. Ҳозирда “Совигрипп” вакцинасининг 250 минг дозаси ҳудудларга етказиб берилган.
Бундан ташқари 15 октябрга қадар 40 минг доза, 30 октябрга қадар 250 минг доза, ноябрь ойида эса 500 минг доза “Флю-М” вакцинасини етказиб бериш мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида мамлакатдаги барча мактабгача таълим, бошланғич, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимлари 1 октябргача марказлашган тартибда гриппга қарши эмланиши кўзда тутилган эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15