Ўқишни “перевод” қилган талабаларнинг қарийб 90 фоизи ўтиш балини ҳам тўплай олмади

Жамият

image

Жорий йил ўқишни хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича ўтказилган тест имтиҳонларида жами 41 122 нафар талабгор иштирок этди. Аммо уларнинг 89,2 фоизи ўтиш учун белгиланган минимал 56,7 бални ҳам йиғолмаган.  Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилди. 

Хабарга кўра, тест синовида иштирок этган 41 минг 122 нафар талабгорнинг 4 433 нафари (10,8 фоиз) талабни бажарган бўлса, 36 689 нафари (89,2 фоиз) талабни бажара олмаган. Шулардан, 78 нафари имтиҳон ҳудудига киришда, 75 нафари эса тест жараёнида тартиб-қоидани бузгани учун синовдан четлатилган.

Маълумот учун, алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ОТМлар томонидан, тест синовлари эса Билимни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда жами абитуриентларнинг салкам ярми (49,4 фоиз) ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 баллни ҳам тўплай олмаган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ тест абитуриентлар талабалар перевод ўтиш бали

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг