Ўқишни кўчириш бўйича тест саналари эълон қилинди

Жамият

image

Хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари жорий йилнинг 19-20 август кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилди.

Талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги ОТМлардан, шунингдек, Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича тест синовлари икки сменада ташкил этилади. Унга кўра:

  • 1-смена 08:00 дан 11:00 га қадар;
  • 2-смена 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синовлари 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан бўйича ўтказилади ҳамда талабгорларга мутахассислик фанларида 30 тадан, мажбурий фанларда 10 тадан - жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш ҳамда жавоблар варақасига кўчириш учун 3 соат вақт берилади. Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани агентликнинг расмий сайтидан олиши мумкин.

Талабгорлар тест синови ўтказиладиган бинога рухсатномада белгиланган вақтдан кечикмасдан, паспорт (ID-карта) ва рухсатнома билан келиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ Ўқишни кўчириш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made