Ўғли 6 яшар қизларга тегажоғлик қилгани айтилган боғча мудираси ишдан бўшатилди

Жамият

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги боғча раҳбари хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашиб, болалар ҳаётини хавф остига қўйганлиги учун лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Маълум қилишича, мазкур боғча раҳбари боғча ҳудудига бегона шахсни киришига йўл қўйиб берганлиги, тарбияланувчи болалар ҳаётини хавф остига қўйганлиги, ички меҳнат тартиб-қоидаларини бузганлиги ва ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 5-бандига асосан бекор қилинган.

Ҳозирда қизларга ҳақиқатда тегажоғлик қилингани ёки йўқлиги ҳолати юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, бир нечта ота-оналар Чилонзор туманидаги 230-сонли мактабгача таълим ташкилоти мудирасининг 15 ёшли ўғли уларнинг 6 ёшли қизларига тегажоғлик қилгани ҳақида ИИББга шикоят қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент боғча тегажоғлик мудира

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг