UFC Президенти Ҳабибнинг бўлажак жанглари ҳақида гапирди
Спорт
−
04 Октябрь 2019
7006UFC Президенти Дана Уайт енгил вазн UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов ҳақида фикр билдирди.
“Ҳабиб дастлаб Тони Фергюсонга қарши баҳс олиб бориши керак. Агар у Тонини мағлуб этса, кейин Сен-Пьерга қарши жанг қилиши мумкин. Бу баҳс ҳам аниқ қизиқ бўлади”,деди Дана.
Маълумот учун, Absolute Fighting Championship (UFC) — AҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида жойлашган бўлиб, ташкилот бутун дунё бўйлаб аралаш яккакурашлар жангларини (шунингдек ММA номи билан танилган - инглизча аралаш жанг санъатларидан) олиб боради.
Дастлаб, UFC яратувчилар томонидан энг самарали жанг санъатини аниқлашга имкон берадиган бир марталик турнир сифатида ўйлаб топилган ва у Вале Тудо мусобақаларига ўхшайди.
Ҳозирги кунда ташкилотга Дана Фредерик Уайт раҳбарлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб ҳамда Фергюсон ўртасида тўрт маротаба жанг ташкил қилиш режалаштирилган. Аммо, ҳар сафар ушбу жанглар бекор қилинган.
LiveБарчаси