UFC Махачев-Порье жангини тасдиқлади
Спорт
−
17 Апрель
3566Енгил вазн тоифасида Ultimate Fighting Championship (UFC) чемпиони россиялик Ислом Махачев америкалик Дастин Порьега қарши жанг қилади. Бу ҳақда ташкилот ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, Махачев-Порье жанги 1 июнь куни АҚШ мезбонлик қиладиган UFC 302 турнири доирасида ўтказилади. Бўлажак турнирлардаги чемпионлик жангларида иштирокчилар янги қўлқопларда қатнашади.
Маълумот учун, 32 ёшли Махачев шу вақтга қадар MMA'да 26 та жанг ўтказиб, 25 марта ғалаба қозонган, 1 та тўқнашувда эса имкониятни бой берган. Унинг бўлажак рақиби 35 ёшли Порье эса 38 марта октагонга кўтарилиб, 30 та баҳсда ғалаба қозонган, 8 та жангда мағлубиятга учраган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь