UFC'даги тарихимни ёзиб бўлдим – Маҳмуд Муродов
Спорт
−
12 Октябрь
13170Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси ҳозирда “Oktagon MMA” лигасида жанг қилаётган Маҳмуд Муродов UFC'даги тарихини ёзиб бўлганини, энди гал ёшларга келганини билдирди.
“Ҳамма хейтерларга шуни айтмоқчиманки, ҳа мен UFC'дан кетдим. Менинг бу ташкилотдаги тарихим тугади. Энди ёшларнинг даври келди. Мени қанча танқид қилишса ҳам ўз устимда ишлашда давом этаман”, дейди Муродов.
Қайд этиш жоиз, 34 ёшли Маҳмуд Муродов UFC'га кирган биринчи ўзбекистонлик жангчи ҳисобланади. У 2019 йил сентябрда ташкилотда дебют қилган. Умумий ҳисобда Муродов UFC'да 7 та жанг ўтказиб, 4 та ғалаба қозонган, 2 та жангда мағлуб бўлган. Муродов иштирокидаги яна битта жанг ўтказилмаган, деб қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик бошқа бир UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоевнинг россиялик Ренат Фахретдиновга қарши жанги бекор бўлиши сабаблари очиқланганди.