Жангим менинг айбим билан бекор бўлмади – Нурсултон Рўзибоев (видео)

Спорт

image

Аввалроқ, ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоевнинг UFC 308 турнири доирасидаги россиялик Ренат Фахретдиновга қарши жанги ўзбекистонлик жангчининг жароҳати сабаб бекор бўлгани хабар қилинганди.

Маълум бўлишича, тўқнашув олдидан Рўзибоев оёғини қайириб олган ва боз устига унинг рақиби ҳам виза ҳужжатлари билан боғлиқ муаммога дуч келган.

“Жангим бекор бўлишининг асосий сабаби 20 сентябрь куни оёғимни озроқ қайириб олдим. 25 сентябрь куни эса UFC шифокори кўрикдан ўтказиб, икки ҳафта машғулот ўтказмаслигим кераклигини айтди. Шундан сўнг таваккал қилиб, машғулот қилмадик ва UFC'дан жангни ноябрга қолдиришни сўрадик. Ренатнинг визаси ҳал бўлмагани учун жангга кела олмаслиги аниқ бўлди. Унинг виза ҳужжатлари янги йилгача тайёр бўлиши мумкин, жанг бизнинг айбимиз билан эмас, UFC'нинг қарори билан бекор қилинди”, дейди Рўзибоев. 

Маълумот учун, UFCС 308 турнири 26 октябрь куни БАА пойтахти Абу-Дабида ўтказилади. Мусобақанинг марказий жангида испаниялик Илия Топурия Америка вакили Макс Холлоуэйга қарши октагонга чиқади.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Рўзибоев Ренат Фахретдинов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made