UFC Алекс ва “Зомби” жангини тасдиқлади
Спорт
−
12 Январь 2022
3308Аввалроқ, ярим енгил вазнда UFC чемпиони Александр Волкановски ва собиқ чемпион я ўртасидаги трилогия Макснинг жароҳати сабаб бекор қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Эндиликда чемпион “Кореялик Зомби” номи билан машҳур бўлган Чен Сон Жонга қарши баҳс олиб боради. Яриа енгил вазн тоифасидаги ушбу чемпионлик жанги жорий йилнинг 9 апрель куни АҚШнинг Бруклин шаҳрида UFC 273 турнири доирасида бўлиб ўтади.
Шунингдек Алжамейн Стерлинг ва Петр Ян ўртасида супер енгил вазн тоифасидаги реванш мусобақадаги иккинчи муҳим воқеа (“Co-main event”) бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аслида Волкановски ва Холлоуэй ўртасидаги трилогия UFC 272 нинг марказий жанги бўлиши кутилаётган эди. Шундан сўнг россиялик Петр Ян ва америкалик Алжамейн Стерлинг ўртасида супер енгил вазн чемпионлиги учун баҳс оқшомнинг марказий жанги бўлиши кутилган эди. Бироқ ушбу беллашув ҳам апрельга қолдирилди.