UFC титулсиз супер жанг ташкил этади  

Спорт 3164
image

UFC ярим ўрта вазн тоифаси жангчилари – Хорхе Масвидаль ва Колби Ковингтон ўртасидаги жанг жорий йилнинг 5 март куни UFC 272нинг асосий жанги бўлиши мумкин. Бу ҳақда ESPN ташкилотнинг юридик бўлими раҳбари Хантер Кемпбеллга асосланиб, хабар бермоқда.

Ҳар икки америкалик жанг учун расмий шартнома имзоламаган, бироқ Кемпбеллнинг сўзларига кўра, титулдан ташқари жанг ўтказиш бўйича деярли келишувга эришилган.

Эслатиб ўтамиз, Масвидал сўнгги марта 2021 йилнинг апрель ойида ўтказилган UFC 261 турнирида ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони Камару Усманга қарши октагонга кўтарилган эди. Иккинчи раундда Усман кучли зарбаси билан уни мувозанатдан чиқарган ва йил якунида энг яхши нокаутлар қаторида эътироф этилди.

Шунингдек, Ковингтон ҳам охирги марта Усман билан жанг қилди. Уларнинг дуели 2021 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтди ва очколар ҳисобида Камарунинг ғалабаси билан якунланди.

Маълумот учун, UFC 272 АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилади. Марказий жанг бўлиши кутилаётган Волкановски ва Холлоуэй ўртасидаги трилогия бекор қилинди. Шундан сўнг россиялик Петр Ян ва америкалик Алжамейн Стерлинг ўртасида супер енгил вазн чемпионлиги учун баҳс оқшомнинг марказий жанги бўлиши кутилган эди. Бироқ беллашув апрель ойига қолдирилиши мумкин.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 65
Рейтинг: 2.9
t
×