UFC 2024 йилнинг биринчи ярмидаги энг яхши нокаутларни эълон қилди

Спорт

image

Енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпион америкалик Макс Холлуэйнинг Жастин Гетжига қарши нокаути UFC промоутерлигининг 2024 йил биринчи ярмидаги энг яхши нокаут деб топилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Холлуэй ҳамюрти Жастин Гетжини юбилей UFC 300 турнирининг бешинчи раунди охирги сониясида нокаутга учратди ва бу ҳозирча ташкилотнинг 2024 йилдаги энг яхши нокаути бўлиб турибди. 

Иккинчи ўринни UFC 298 мусобақасида австралиялик Алекс Волкановскини таслим этган грузиялик Илия Топурия эгаллади. Топурия Волкни зарбалар “ёмғири” билан сийлаб, октагон бурчагига қулатганди. Бу борада Алекс Перейранинг нокаути кучли учликка якун ясаб берди. Перейра яқиндагина бўлиб ўтган UFC турнирда чехиялик рақибини оёқ зарбаси билан октагонга қулатди, кейин эса тўхтовсиз зарбалар билан мағлубиятга учратди.

Виниcиус Оливейра - Бернардо Сопай, Дастин Порье - Бенуа Сен-Дени жангларидаги нокаутлар 2024 йилнинг биринчи ярмида ташкилотнинг энг яхши нокаутлари рўйхатида 4 ва 5-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024 йилнинг биринчи ярмидаги энг яхши UFC жангчилари эълон қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жастин Гетжи Макс Холлуэй

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг