Гетжига янги рақиб берилди
Спорт
−
27 Февраль 3526 1 дақиқа
Енгил вазн тоифаси собиқ вақтинчалик чемпиони Жастин Гетжига UFC 313 турнири доирасида озарбайжонлик Рафаэль Физиев рақиб қилиб берилди. Бу ҳақда промоушен матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, шу йилнинг 9 март куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC 313 турнири бўлиб ўтади. Ушбу турнирнинг “co main event”ида енгил вазн тоифаси вакиллари америкалик Жастин Гетжи ва янги зеландиялик Дэн Хукер октагонга кўтарилиши керак эди. Аммо турнирга оз муддат қолганида Хукер жароҳат олди ва жангда иштирок этолмаслиги маълум бўлди. Кейин эса матчмейкерлар Гетжига озарбайжонлик жангчи Рафаэль Физиевни рақиб қилиб берди.

Маълумот ўрнида, Гетжи ва Физиев аввал ҳам тўқнаш келган. Аниқроғи, 2023 йилда ўтказилган UFC 286 турнири доирасида Жастин Гетжи Рафаэль Физиевни очколар ҳисобига кўра мағлуб этган.