Дана Уайт Россияда UFC турнирини ўтказишга қарши эмас (видео)

Спорт

image

UFC 313 турнири вақтида рус йигит ташкилот президенти Дана Уайтга Россияда турнир ўтказиш таклифини берди. Уайт эса бунинг учун Россия ва АҚШ раҳбарлари ўзаро келишиб олиши кераклигини айтди. 

Кеча, 9 март куни АҚШда UFC 313 турнири бўлиб ўтди ва жараён вақтида рус йигит ташкилот президенти Дана Уайтни тўхтатиб, унга Россияда турнир ўтказиш таклифини берди.  

“Дана Россияда, Санкт-Петербург ёки Москвада турнир ўтказишга нима дейсан?”, деди у.

Дана Уайт эса таклифни қабул қилди ва турнирни Россияда ўтказиш учун АҚШ ва Россия раҳбарлари ўзаро келишиб олишлари кераклигини айтди.

“Россия ва АҚШ раҳбарлари ўзаро келишиб олсагина, биз бу ишни амалга оширишга ҳаракат қиламиз”, дейди Уайт.

Маълумот ўрнида, илк марта 2018 йилнинг 15 сентябрида Россияда UFC турнирини ўтказган. Ушбу турнир мамлакат пойтахти Москвада жойлашган “Олимпийский” аренасида бўлиб ўтган. 2019 йилнинг 9 ноябрида эса промоушен Россияда иккинчи турнирини ўтказган. 2022 йилда Россияга қарши санкциялар қўлланилгани сабабли UFC у ерда турнир ўтказмай келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Дана Уайт UFC 313

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг