UFC 2024 йилнинг биринчи ярмидаги энг яхши 5 жангчини эълон қилди
Спорт
−
08 Июль
3697UFC промоутерлигининг 2024 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича энг яхши 5 нафар жангчиси рейтингида россиялик Ислом Махачев пешқадам бўлмади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Бу борадаги рейтингни бразилиялик Алекс Перейра бошқармоқда. Грузиялик Илия Топурия 2-ўринда қайд этилган бўлса, австралиялик Роберт Уиттакер кучли учликка якун ясаб берди.
2024 йилнинг биринчи ярмидаги энг яхши 5 та UFC жангчилари:
1. Алекс Перейра;
2. Илия Топурия;
3. Роберт Уиттакер;
4. Ислом Махачев;
5. Макс Ҳоллоуэй.
Қайд этиш жоиз, Алекс Перейра UFC 300 ва UFC 303 турнирларида иштирок этди. Ҳар иккала мусобақада ҳам у оқшомнинг асосий жангида қатнашди ва ғалаба қозонди. UFC 300 мусобақасида бразилиялик спортчи ярим оғир вазн тоифасида собиқ чемпион америкалик Жамал Хиллни биринчи раунддаёқ нокаутга учратган бўлса, UFC 303 мусобақасида эса Алекс машҳур чехиялик жангчи Иржи Прохазкани иккинчи раундда нокаутга учратди.