ЎФА терма жамоалар бўлимига янги раҳбар тайинланди

Спорт

image

Бугун, 7 октябрь куни Усмон Тошев Ўзбекистон футбол ассоциациясининг терма жамоалар бўлимига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати маълум қилди.

“Усмон Тошев FIFA инструктори сифатида катта тажрибага эга, у Ўзбекистонда энг биринчилардан бўлиб Про лицензияга эга бўлган мутахассис ҳисобланади”, дейилади ассоциация хабарида.

Бунга қадар Тошев “Нурафшон” (Ғиждувон) клубининг бош директори лавозимида ишлаб келаётган эди. У фаолияти давомида “Андижон”, “Насаф”, “Майванд”, “Тофан Ҳарирод” клубларининг бош мураббий сифатида ишлаган.

Шунингдек, Усмон Тошев 2006 йилда Ўзбекистон терма жамоасининг ёрдамчи мураббийи, 2018 йилда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи ва  2018-2021 йиллар давомида Тожикистон терма жамоасининг бош мураббийи лавозимларида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, Тошевдан аввал ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Азиз Ҳайдаров оилавий сабаблари туфайли ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқишини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЎФА Футбол Усмон Тошев Терма жамоалар бўлими

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг