ЎФА иккита ўйин юзасидан текширув бошлайди (видео)
Спорт
−
30 Октябрь 2023 6044 1 дақиқа
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) Ўзбекистон чемпионати доирасида иккита ўйин бўйича текширув ўтказади. Бу ҳақда ассоциация матбуот хизмати маълум қилди.
Мамлакат чемпионатининг 23-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Пахтакор” учрашувида ишлаган ҳакамлар гуруҳи фаолияти бўйича ЎФА махсус инспекцияси томонидан текширув ўтказилади.
Шунингдек, “Бунёдкор” – “Нефтчи” баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко томонидан билдирилган кескин фикрлар ҳамда айбловлар қанчалик асосли эканлиги ҳам ўрганиб чиқилади. Текширув натижасида мазкур гаплар ўз тасдиғини топса, айбдорлар жазоланади. Акс ҳолда ноҳақ айбловлар билдирган мутахассисга нисбатан тегишли чора кўрилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда юз берган кўнгилсиз ҳолат ЎФА тартиб-интизом қўмитаси томонидан кўриб чиқилиши хабар қилинганди. Ҳолат юзасидан ҳозирча “Андижон-СГС” клуби ўз саҳифасида муносабат билдирди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь