“Андижон-СГС” U-19 Ўзбекистон чемпионатидаги нохуш ҳолат бўйича “тилга кирди”
Спорт
−
18 Октябрь 2023
5718Ижтимоий тармоқларда тарқалган футбол бўйича U-19 Ўзбекистон чемпионатининг 23-туридан ўрин олган “Андижон-СГС” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасида содир бўлган жанжалли ҳолатга мезбон жамоа муносабат билдирди.
“Андижон-СГС”нинг умидли футболчиси Бекзод Сулаймонов жамоасининг мағлубиятга учраб турган пайтида ўзини қўлга ола билмади ва асабийлаша бошлади. Ҳакамдан иккинчи сариқ карточкани олиб майдондан четлатилган футболчи майдонни секин тарк этиб, “Андижон-СГС” жамоаси аъзоларига руҳан таъсир ўтказишга уринди. Натижада ҳар икки жамоа ўртасида жанжал келиб чиқди. Албатта “Андижон-СГС” футболчиларининг ушбу вазиятда ўзини тутишини қоралаймиз. Бу бўйича клуб раҳбарияти тезкор йиғилиш ўтказиб, спортчига хос бўлмаган ҳаракатлар билан ўзини “кўрсатган” футболчилар билан суҳбат ўтказди. Бу борада қатъий жазо қўлланилади”, дейилади клуб хабарида.
Маълум бўлишича, жанжал вақтида иккала клуб вакилларидан ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган. Ўйин якунлангач иккала томон ҳам дўстона хайрлашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳолат юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитаси иш бошлагани хабар қилинганди. Тез орада жанжал сабабчиларига тегишли жазо чоралари белгиланади.
LiveБарчаси