ЎФА 3 та клубдан трансфер тақиқини олиб ташлади
Спорт
−
16 Январь
1220Ўзбекистон футбол ассоциацияси ташкилот ва Футболчилар мақоми ва ўтиши қўмитаси қарорлари талабига беписанд муносабатда бўлиб келаётгани, ўз футболчи ва мураббийлари олдидаги қарздорликни белгиланган муддатда бартараф этмагани, шунингдек, футбол клублари ҳамда ҳудудий футбол академиялари ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномаларида мавжуд шартларни бажармай келаётган 6 та клубнинг 3 тасига қўйилган тақиқни шартли равишда бекор қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, “Сўғдиёна”, “Динамо” ва “Арал” клубларидан трансфер тақиқи шартли равишда олинган. Бунга сабаб сифатида мазкур клубларнинг трансфер тақиқи сабабларини бартараф этиш юзасидан Ассоциацияга кафолат бергани қайд этилган.
Бунгача ЎФА “Бухоро” ва “Қизилқум” клубларига қўйилган трансфер тақиқни бекор қилганди, чунки мазкур клублар ҳам ассоциация талабини тўлиқ бажарган.
LiveБарчаси