UEFA коронавирус тарқатганликда айбланмоқда
Спорт
−
12 Апрель 2020
10102Словения Бош вазири Янез Янша UEFA президенти Александр Чеферинни Европада коронавирус тарқалишида айбламоқда. Боиси Европа Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ўйинлари жуда кеч тўхтатилганини сабаб қилиб кўрсатмоқда. Бу ҳақда "BaigeNews" хабар тарқатди.
"Бу масъулиятсиз иш бўлди ва жиноий қарор қабул қилинди. Европа Чемпионлар лигаси доирасида Миландаги "Сан-Сиро" стадионида ўтказилган "Аталанта" ва "Валенсия" жамоалари ўртасидаги учрашув "биологик бомба" бўлди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг огоҳлантириши Европа Чемпионлар лигаси ва Европа лигасини тўхтатиш учун UEFA`га етарли бўлмади. Бу эса уларнинг фақат пул ҳақида қайғураётганидан далолат беради", дея изоҳ берди Яншу.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 19 февраль куни Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи доирасида "Аталанта" ўз уйида Испаниянинг "Валенсия" жамоасини қабул қилган ва йирик ҳисобда ғалаба қозонганди. Ушбу учрашув Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб ўтган.
Коронавирус сабаб жорий йилнинг 13 март куни Европа Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ўйинлари номаълум муддатга қолдирилгани ҳақида УЕФА маълум қилган эди. Бундан ташқари Еврокубок учрашувларининг барчаси ёпиқ эшиклар ортида ўтказилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда коронавирусга чалинганлар 1 784 335 нафарни ташкил этмоқда. 108 962 киши ушбу вирус туфайли вафот этган. 405 043 нафар инсон коронавирусдан буткул соғайиб кетган.
LiveБарчаси